Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг урушни ўрганиш институти Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг бориши ҳақида навбатдаги ҳисоботини эълон қилди
25.05.2022 23:40,  
12

Институт мутахассисларининг асосий эътибори Донбассда содир бўлаётган воқеаларга қаратилга;

— Россия қўшинлари Украинанинг шарқдаги тузилмаларини кенг кўламли қамал қилишдан воз кечган бўлиши мумкин;

— Улар бир вақтнинг ўзида Донецк ва Луганск вилоятларида Украина кучларининг бир нечта кичик қисмларини ўраб олишга ҳаракат қилмоқдалар: Северодонецкнинг кенгроқ ҳудуди (шу жумладан Рубижное ва Лисичанск), Бахмут-Лисичанск, Золотое (Попасная шимоли-шарқида) ва Авдеевкада;

— Россия кучлари Харков вилояти шимолидаги Терновая қишлоғини қайтариб олишга ва Украина қарши ҳужумидан чегара яқинидаги мудофаа позицияларини барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда;

— Украина кучлари Бахмут яқинидаги Попаснаядан жануби-ғарбга, Украина таъминот линияларини Россиянинг Бахмут жануби-шарқидаги юришларидан ҳимоя қилиш учун назорат остидаги ҳудудларга олиб чиқишни амалга оширмоқда;

— Умуман олганда, Россия қўшинлари ўтган ҳафтада май ойининг олдинги ҳафталарига қараганда кўпроқ олдинга силжишди, аммо бу олдинга силжишлар секин бўлиб, Кремль мўлжалланганидан кичикроқ нишонлар билан чекланган ва жиддий Украина мудофаасига дучор келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан