Американинг Amazon компанияси ўзининг учувчисиз таксисини АҚШнинг Калифорния штатида умумий фойдаланишдаги йўлларда синовдан ўтказди, синов муваффақиятли ўтди, деб хабар бермоқда Reuters.
Синов Amazon компаниясининг Zoox автомашиналар бўлими штаб-квартираси ўртасида бўлиб ўтди. Компания ходимлари робот таксидан фойдаланишлари мумкин.
"Автомобилни умумий фойдаланишдаги йўлга олиб чиқиш катта қадамдир. Агар биз аллақачон тижорат бозорини мақсад қилиб қўймаганимизда, буни қилмаган бўлардик", деди Zoox бош директори Аиша Эванс.
Amazon'дан учувчисиз таксининг тижорий ишга туширилиш вақти ошкор этилмаган.
Amazon 2020 йилда Zoox'ни 1,3 миллиард долларга сотиб олди. Компания нолдан учувчисиз транспорт воситасини ишлаб чиқмоқда. Машинада руль ва педаллар бўлмаслиги кутилмоқда. Унинг сиғими тўрт йўловчига мўлжалланган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, учувчисиз автомобиллар бозори илгари кутилгандек фаол ривожланмаяпти. Бунинг сабаби технологиянинг мураккаблиги. Ўтган йили бу Ford Motor ва Volkswagen AG автомобиль ишлаб чиқариш бўлимининг ёпилишига олиб келди.