Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбеда террорчиларга қарши махсус операция ўтказилмоқда
10.06.2016 11:46,  
6

Қозоғистон махсус хизматлари Ақтўбе шаҳрида бир қатор босқинчиликларни уюштирган террорчиларга қарши махсус операция ўтказмоқда. Бу ҳақда 10 июнда мамлакатнинг миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бандитлар қуролли қаршилик кўрсатган.  

"Террорчилар таслим бўлиш таклифига қуролли қаршилик билан жавоб берган", дейилмоқда хабарда.
 
Операция маҳаллий вақт билан 04:45 да бошланди ва ҳанузгача давом этмоқда.

Маҳаллий аҳоли хавфсизлик мақсадида эвакуация қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

5 июнь куни бир гуруҳ шахслар Ақтўбедаги иккита қурол-аслаҳа дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдиришди. Отишмалар вақтида жами 37 киши турли даражада жароҳат олган. Ҳужум қилганларнинг 13 нафари аксилтеррор амалиётлар натижасида йўқ қилинган, яна 9 киши қўлга олинган. 

Қозоғистонда Ақтўбе теракти туфайли мотам куни бошланди

Ақтўбедаги вазиятга Кремль муносабат билдирди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан