Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбедаги вазиятга Кремль муносабат билдирди
6.06.2016 18:27,  
3

Қозоғистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарши ҳаракатлари самарали бўлгани, вазият устидан назорат ўрнатилгани, шунинг учун чегарада Россия қўшинларини кучайтиришга эҳтиёж йўқлигини Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, Лента.ру нашрига айтиб ўтди.

"Бу мутлақо Қозоғистоннинг ўзининг ички иши. Қозоғистонлик кучишлатар хизматлар бандитларга етарлича самарали қаршилик кўрсата олишди. Бу қўпол ҳужум ортида нима турганлигини тергов органлари аниқлашига шубҳа қилмаймиз", деди Кремль матбуот котиби.

Бироқ бундай вазиятларда ўзаро биргалашиб ҳаракат қилиш томонлардан бирининг илтимосига кўра амалга оширилишини Песков айтиб ўтди.

Ақтўбедаги террористик актда ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди: уч маҳаллий аҳоли, учта кучишлатар хизматчилар ва 11та экстремист.

 Ақтўбе шаҳри (аввалги Актюбинск) Қозоғистоннинг ғарбий қисмида Россия чегарасидан 11 км узоқликда жойлашган. Шу номдаги вилоят маркази саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан