Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб ишбилармонлари ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонга келишга тайёрланмоқда
22.09.2020 15:45,  
112

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида 30 дан ортиқ компанияни бирлаштирган Араб ишбилармонлари ассоциацияси вакиллари учун савдо-иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар берди.

Ассоциация раиси, «El-Gallad Group» мебель компаниясининг директори Муҳаммад ал-Галала, унинг ўринбосарлари - Араб-Африка иқтисодий кенгашининг ижрочи директори Муҳаммад Али ва «Al-Sawai» қурилиш компанияси раҳбари Ҳелад Аш-Шалга Ўзбекистонда солиқ ва божхона соҳаларида тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, хорижлик тадбиркорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар иштирокида энергетика, инфратузилма объектларини қуриш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона бизнеси, тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.

Мисрлик инвесторлар Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган иқтисодий сиёсатни юқори баҳолади. Ишбилармонлар мамлакатимизда турли соҳаларда лойиҳалар амалга ошириш, хориж, жумладан МДҲ давлатларига тайёр маҳсулот экспортини ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари билан ўзаро манфаатли шериклик ўрнатиш учун араб ишбилармонлари мамлакатимизда ташкил этиладиган бизнес форумлар, ихтисослаштирилган кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирок этиш ниятида эканини билдирди.

Учрашув якунида Араб ишбилармонлари ассоциациясига аъзо компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида «В2В» форматида учрашувлар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан