Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб Лигаси Россия ва Украина ўртасидаги келишувга ёрдам беришга тайёр
1.04.2022 14:03,  
109

Араб давлатлари лигаси Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий келишувга кўмаклашишга тайёр ва шу мақсадда Москвага Араб Лигаси бош котиби Аҳмад Абу ал-Гайт бошчилигидаги олти араб давлати ташқи ишлар вазирлари делегациясини юбормоқда. Бу ҳақда Араб Лигаси бош котиби ёрдамчиси Ҳусам Заки маълум қилди. Бу ҳақда Tacc манбаси хабар бермоқда.

Россия ва Украина билан дўстона муносабатда бўлган араб давлатлари Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш йўлларини топишга ҳаракат қилмоқда. 

Араб алоқа гуруҳи делегацияси таркибига Жазоир, Миср, Иордания, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари ва Судан ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Араб Лигаси бош котиби киради.  

Музокаралар 4 апрель куни Москвада бошланади, Украина томони билан ҳам ўзаро ҳамкорлик кутилмоқда. 9 март куни Қоҳирада бўлиб ўтган Араб Лигаси кенгаши йиғилишида Украина инқирози бўйича араб алоқа гуруҳини тузиш қарори қабул қилинганди. Бу гуруҳнинг вазифаси мониторинг қилиш ва инқирозга дипломатик ечим топишга ёрдам бериш мақсадида барча манфаатдор томонлар билан зарур маслаҳатлашув ва алоқаларни ўтказишдан иборат эди.  

Араб Лигаси кенгаши йиғилишида таъкидланганидек, дунё ҳозирда гуманитар хавфга дуч келмоқда.  
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан