Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






El Financiero: Аргентина Мессининг сурати туширилган банкнотларни муомалага чиқармоқчи
22.12.2022 11:41,  
42

Аргентина футбол бўйича миллий терма жамоа сардори Лионел Месси тасвири туширилган банкнотларни муомалага чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Financiero хабар бермоқда.

Бу жамоанинг Қатардаги жаҳон чемпионатидаги ғалабаси хотирасига бағишланади. Нашрнинг ёзишича, Аргентина Миллий банки вакиллари Лисандро Клери ва Эдуардо Хеккер янги банкнот дизайни аргентиналикларни уларни йиғишга ундайди, деб ҳисобламоқда. Тахминларга кўра, Мессининг сурати 1000 песолик банкнотга жойлаштирилиши мумкин, чунки ҳужумчи ўнинчи рақам остида ўйнайди. Банкнотнинг орқа томонида жамоа бош мураббийи Лионел Скалони тахаллуси бўлган "La Scaloneta" ёзуви бўлади.

18 декабрь куни Аргентина терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб,1986 йилдан давом этаётган нохуш анъанага нуқта қўйди.

Месси турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2014 йилда ҳам Месси Жаҳон чемпионатининг "Олтин тўпи"ни олганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан