Аргентинада 374 нафар шифокорда коронавирус аниқланди

Аргентинада 374 нафар шифокорда коронавирус аниқланди

Аргентина соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётган 374 нафар ходимда Covid-19 коронавируси қайд этилди. Бу мамлакатдаги умумий беморларнинг 14 %ини ташкил қилади, дейди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

«Коронавирус тасдиқланган 2669 кишидан 374 ёки умумий ҳолатларнинг 14 фоизи тиббиёт ходимлари ҳиссасига тўғри келади», - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Карла Виссоти.

Шу вақтга қадар коронавирусдан 3 нафар шифокор вафот этган.

Аргентина ҳукумати 20 март куни мамлакатда янги коронавирус тарқалиши муносабати билан мамлакатда мажбурий карантин жорий этди. Ўтган жума куни карантин 26 апрелгача узайтирилди.