Аргентинада коронавирусга чалинганлар сони 100 мингга етди

Аргентинада коронавирусга чалинганлар сони 100 мингга етди

Фото: Yahoo

Аргентинада COVID-19 коронавируси инфекциясига чалинганлар сони 100 минг кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

"Бугун 2657 та янги ҳолат қайд этилди ва коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 100 166 кишига етди", - дейилади ССВ баёнотида.

Ҳозирда 735 нафар беморнинг аҳволи оғир бўлиб, улар жонлантириш (реанимация) бўлимига ётқизилган. 

Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 1845 кишини ташкил қилади.

ЖССТ Жанубий Американи коронавируснинг янги ўчоғига айланганини қайд этган. Аргентинада вазият ёмонлигига қарамай, у ерда қўшниларига нисбатан камроқ инфекция қайд этилган.

Жон Хопкинс универистети маълумотларига кўра, Бразилия (1,8 млн), Перу (326 минг), Чили (315 минг), Колумбия (145 минг) коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича Аргентинадан олдинда турибди.