Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арктика музликлари асримиз сўнгигача эриб тугаши мумкин
14.03.2017 11:46,  
76

Олимлар ХХI аср охиригача Шимолий муз океани музсиз қолиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда, деб ёзади Guardian нашри.

Музликлар, ҳаттоки, дунёнинг қарийб барча мамлакатлари томонидан глобал исишга қарши чекловлар қўйилган тақдирда ҳам, ХХII асргача етиб бормаслиги мумкин. Кемалар қатнови ҳамда нефть ва газ қидирш ишлари давом этар экан, сўнгги бир неча ўн йил давомида музликлар муттасил қисқариб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий аҳоли ва ҳайвонот дунёси, жумладан, оқайиқлар ҳаёти учун хавф солади.

2015 йилги Париж шартномасига кўра, ҳукуматлар ер юзидаги ўртача ҳарорат ошишини 2 даражадан пастда ушлаб туриш чораларини кўришга келишишган. «2 даража Арктика музларини асраб қолиш учун камлик қилиши мумкин», – дейди Экзетер университети олимлари Жеймс Скрин ва Даниел Уиллямсон «Nature Climate Change» журналида эълон қилинган тадқиқот хулосасида.

Олимларнинг таъкидлашича, 2 даражалик чекловда Шимолий муз океани ёз фаслида эриб кетиши эҳтимоли 39 фоизга тенг. Уларнинг фикрича, глобал исишни 1,5 даражадан пастда ушлаб туриш Арктикани асраб қолиши ҳозирча аниқ. Агар дунё давлатлари атмосферага чиқаётган заҳарли чиқиндилар миқдорини чеклаш бўйича кескин чоралар кўришмас экан, музликларнинг 73 фоизи эриб кетиш хавфи остида қолади. Ҳозриги мавжуд талаблар бўйича ҳаво ҳарорати ўртача 3 даражага кўтарилишда давом этади.

Норвегиядаги Берген университети профессори Тор Элдевик эса Арктика музликлари йўқликка юз тутиши учун яна 40 йилгина қолганини тахмин қилмоқда.

Олимлар Арктика музликлари майдонини 1 миллион квадрат километрдан камроқ деб баҳолашган. Доналд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланиши Париж шартномасини хавф остига қўйди. Трамп сайловолди кампанияси даврида бу шартномани бекор қилиш ва ўрнига мамлакатнинг ёқилғи қазиб олиш саноатини молиялаштириш ҳақида гапирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан