Арман-озарий чегарасида яна қуролли тўқнашув юз берди - ҳалок бўлганлар бор

Арман-озарий чегарасида яна қуролли тўқнашув юз берди - ҳалок бўлганлар бор

Фото: Euronews

Арманистон ва Озарбайжон икки давлат чегарасида қуролли тўқнашув келиб чиққанини хабар қилди. Томонлар воқеада бир-бирини айбламоқда. Озарбайжонга кўра, ҳар икки томон ҳам йўқотишларга учради, Арманистон фақат душман кучлари зарар кўрган деб даъво қилмоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги вакили Шушан Степанян "Коммерсант" га маълум қилишича, жанг ҳозирги пайтда тўхтаган ва "Арманистон қуролли кучлари вазиятни назорат қилмоқда".

Жанглар Ереван ўзини ўзи алоҳида республика деб ҳисоблайдиган Тоғли Қорабоғда эмас, балки халқаро миқёсда тан олинган чегарада: бир томондан Арманистоннинг Тавуш вилояти билан, иккинчи томондан Озарбайжоннинг Товуз тумани чегарасида бўлиб ўтди.

Боку Товуз туманида арман қуролли кучлари чегарани бузган деб ҳисобламоқда. “12 июль куни тушдан бошлаб Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари бизнинг позицияларимизга артиллерия ўқларидан ўқ уздилар. Икки томондан ҳам йўқотишлар мавжуд ", - дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида. Боку томондан уч аскар ҳалок бўлди (2 нафари отишма пайтида, яна бир киши касалхонада), беш киши яраланди. "Душман кўплаб йўқотишларга учради ва чекинди", - дейилади вазирлик баёнотида Арманистоннинг зарари сонини аниқ кўрсатмасдан.

Ереван эса чегарани Озарбайжон бузганини таъкидламоқда. "Бизга номаълум бўлган сабабларга кўра Озарбайжон қуролли кучлари УАЗ русумли автомашинада давлат чегарасини Тавуш томондан бузишга уринганлар. Арманистон томонига огоҳлантириш бергач, УАЗ русумли автомашинани қолдириб, душман қўшинлари ўз позицияларига қайтишди ”, - деб ёзди Арманистон Мудофаа вазирлиги твиттерида. Ереваннинг сўзларига кўра, шундан кейин Озарбайжон ҳарбийлари "артиллерия отишидан" фойдаланиб, Арманистоннинг таянч пунктини эгаллашга ҳаракат қилган, аммо "улар ўққа тутилган".

Арманистон ва Озарбайжон кучлари ўртасидаги сўнгги йирик воқеа 22 май куни Тоғли Қорабоғдаги алоқа линиясида юз берган эди.