Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арманистон Озарбайжонни фосфорли бомба қўллашда айблади. Боку эса уни рад этди
31.10.2020 17:50,  
328

Арманистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Арман Татояннинг таъкидлашича, Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги можаро зонасида ҳарбий ҳаракатлар пайтида оқ фосфирли бомбалардан фойдаланган. Обмудсман ўз изланишлари ҳақида Facebook саҳифасида хабар қилди, деб ёзмоқда Медуза нашри.

Озарбайжон ҳозирги кунгача олинган маълумотларга кўра Тоғли Қорабоғга қарши фосфорли ўқ-дориларни фуқаролар яшайдиган аҳоли пунктлари яқинидаги ўрмонларга ўт қўйиб ишлатмоқда. Кўплаб фуқаролар ушбу ўрмонларда Озарбайжон қуролли кучларининг ўқ ва ҳужумларидан яширинган.

Арман Татоян фосфорли ўқ-дориларнинг ишлатилишини кўрсатадиган видеони ҳам саҳифасига жойлаштирди.

Фосфирли бомбалар қўлланиши ҳақида Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси ҳам иддао қилмоқда.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги фосфорли қурол ҳақидаги даъволарни асоссиз деб атади. "Озарбайжон армияси халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланган қурол ва ўқ-дорилар билан қуролланмаган", - дейилади вазирлик хабарида.

Оқ фосфор ишлатилган ўқ-дорилар 1949 йилги Женева конвенциясига қўшимча протокол билан тақиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан