Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арманистон ва Озарбайжон ТИВлари сулҳ тўғрисида келишиб олди
10.10.2020 11:06,  
347

Арманистон ва Озарбайжон 10 октябр соат 12:00 дан Тоғли Қорабоғда гуманитар сулҳ эълон қилди. Россия, Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари ўртасида Москвада 10 соатдан кўпроқ вақт давомида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича томонлар қўшма ҳужжатни келишиб олдилар.

Можаро иштирокчилари Халқаро Қизил Хоч мезонларига мувофиқ маҳбуслар ва ўлдирилганларнинг жасадларини алмашадилар, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашувдан сўнг. Оташкесимнинг ўзига хос параметрлари кейинроқ эълон қилинади. Озарбайжон ва Арманистон ЕХҲТ Минск гуруҳи воситачилиги билан мазмунли музокараларга ўтишади, музокаралар форматлари ўзгармайди.

 

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти Арайик Арутюнян 10:00 да матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди. "Мавзу –мамлакатимизга қарши олиб борилган уруш, унинг бу кунларда қандай оқибатларга олиб келгани ва бизнинг бузилмас курашимиздир", - дея хабар беради Арманистон мудофаа вазирлигининг ахборот маркази Facebook саҳифасида.

Тоғли Қорабоғдаги можаро 27 сентябр куни авж олди. Россия ва ЕХҲТ Минск гуруҳининг бошқа мамлакатлари бир неча бор томонларни ўт очишни тўхтатишга ва музокараларга қайтишга чақирган. Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Зограб Мнацаканян ва Жайҳун Байрамов ўртасидаги музокаралар Россия томони кўмаги билан 9 октябр куни бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан