Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Армияси йўқ давлатлар
15.05.2016 19:19,  
647

 Ахир ҳамма ҳам хавфсизлиги таъминлашни ўйлайди-да. Қолаверса, Отто фон Бисмаркнинг шундай гапи бор: «Тинчликда яшашни хохласанг, урушга тайёргарлик кўр!» Бироқ дунёда ҳамма давлатлар ҳам армияга эга эмас, улар бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланади.  

Ватикан

Ватикан ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Италия пойтахти Рим ҳудудида жойлашган ушбу митти давлат 1964 йилдан бери БМТда кузатувчи мақомига эга.

1970 йилгача Ватиканда тўрт турдаги қуролли кучлар мавжуд эди, бироқ папа Павел VI ислоҳот ўтказиб, фақатгина Швейцария гвардиясини қолдирди. Айнан шу гвардия папани қўриқлаш билан шуғулланади. 2002 йилда Иоанн Павел II жандармерияни тиклади, бироқ у полиция вазифасини бажаради ва қуролли кучлар таркибига кирмайди.

Науру Республикаси

Тахминан 14 минг аҳолига эга Науру Республикаси Тинч океанининг ғарбий қисмида жойлашган. Қизиғи, ушбу орол-давлатнинг расмий пойтахти йўқ. Науру 1968 йили мустақилликка эришган, 1999 йилда эса БМТга қабул қилинган.

Науру давлатини ҳимоя қилишни Австралия ўз зиммасига олган. 1940 йили Германия оролга ҳужум қилганида, австралияликлар кўмакка келган.

Лихтенштейн

Пойтахти Вадуц шаҳри бўлган Марказий Европадаги бу давлат Австрия ва Швейцария билан чегарадош. Бу ерда конституцион монархия ўрнатилган. Аҳолиси 36,5 минг атрофида.

Лихтенштейн 1868 йилда қуролли кучлардан воз кечган. Гарчи ҳеч бир давлат Лихтенштейн мудофасини расман ўз зиммасига олмаган бўлса-да, князлик ҳукумати Швейцарияда ўтқазилган музокаралар чоғида бир қатор давлатлар билан бу борада битимлар имзоланганлигини таъкидлайди.

Маршалл ороллари

 Тинч океанида жойлашган бу давлатнинг пойтахти Мажуро шаҳридир. 2008 йилги маълумотга қараганда, бир қанча кичик ороллардан иборат мазкур мамлакатда 63,1 минг киши истиқомат қилади.

Маршалл оролларини ҳимоя қилиш АҚШнинг зиммасида. Ички тартибни эса полиция сақлаб туради.

Гренада

Кариб денгизининг жануби-шарқида жойлашган орол-давлат, аҳолиси 108 минг атрофида (2010 й.). Гренада 1974 йили Британия мустамлакасидан озод бўлган. Мустақилликнинг илк йилларида қуролли кучларига эга эмас эди, чунки унинг мудофааси Буюк Британия зиммасида бўлган. 1979 йилга инқилобдан кейин қуролли кучлар ташкил этилди, аммо 1983 йилда АҚШнинг кириб келиши билан тарқатиб юборилди.

Зарур ҳолларда Гренада хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШдан ёрдам олади.

Андорра

 Франция ва Испания ўртасида жойлашган князлик, аҳолиси 84 минг атрофида. Андоррада биринчи ва ягона университет 1997 йилда очилган.

Ушбу митта давлатнинг ҳимояси билан Франция ва Испания шуғулланади.

Палау

Қарийб 21 минг аҳолига эга Палау давлати Тинч океанида жойлашган бўлиб, 328 та оролдан иборатдир. Палауда на сиёсий партиялар, на қуролли кучлар бор.

1983 йилдаги келишувга мувофиқ Палаунинг мудофааси АҚШнинг зиммасида.

Самоа

 Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган бу давлат Самоа архипелагининг ғарбий қисмини банд қилган. Пойтахти Апиа шаҳри Улолу оролида жойлашган. Аҳолиси – 188 минг.

Қуролли кучлардан маҳрум Самоа Янги Зеландия билан норасмий ҳарбий алоқаларга эга.

Коста-Рика

4,5 миллион аҳоли яшайдиган Коста-Рика Марказий Американинг энг кичик давлатларидан бири ҳисобланади. У 1502 йилда Христофор Колумб томонидан кашф қилинган.

1949 йилда қабул қилинган Конституцияга мувофиқ тинчлик пайтларида Коста-Рикада армия сақлаш мумкин эмас. Зарур ҳолларда АҚШ ёрдам кўрсатади.

Соломон ороллари

992 та оролдан иборат ушбу давлат Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Аҳолиси – 478 минг.

Соломон оролларида хавфсизликни таъминлашга тўғри келиб қолса, асосий ёрдамни Австралия беради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан