Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Армонли муҳаббат ҳайкали
6.06.2016 15:34,  
812

   Батумида ўрнатилган "Эркак ва аёл" – 8 метрлик пўлатдан ясалган ҳаракатланувчи ҳайкал грузиялик ҳайкалтарош Тамара Квеситадзе томонидан яратилган. Ҳайкалда 1937 йилда машҳур бўлган ва Қурбон Саид томонидан ёзилганлиги тахмин қилинаётган роман қаҳрамонлари – мусулмон йигит Али ҳамда грузин маликаси Нино акс эттирилган.

   Роман воқеалари Биринчи жаҳон уруши даврида Кавказда содир бўлади. Китобнинг мазмунида ислом ва насронийлик, Шарқ ва Ғарб, эркак ва аёл ўрталаридаги муросасизликларга қарши ҳақиқат изланган. Романнинг ҳақиқий муаллифи ҳозирги кунгача номаълум, китоб 33 тилда жами 100 мартадан ортиқ чоп этилган. "Али ва Нино" 1937 йилнинг энг машҳур романи ҳисобланса-да, бугунги кунда ҳам севиб ўқилади.  

  

   Ҳайкаллар ҳар куни кечки пайт соат 19 да ҳаракатга кела бошлаб, қисқа вақт мобайнида бирлашиб, яна ажралишади. Ҳаракат давомийлиги 10 дақиқани ташкил қилади.

Оригинал ғоя ва моҳирона ижро.

   Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеода ҳайкалларнинг ҳаракати акс эттирилган,  "Армонли муҳаббат" видеосини томоша қилишни барчага тавсия этамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан