Aрхангельскда “онангга қўнғироқ қил” янги йўл белгиси пайдо бўлди

Aрхангельскда “онангга қўнғироқ қил” янги йўл белгиси пайдо бўлди

Стена | ВКонтакте

Aрхангельск шаҳар матбуот хизмати раҳбари Ирина Буйновская шаҳар ҳокимияти онага қўнғироқ қилиш чақириғи билан йўлга янги йўл белги ўрнатганини айтди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Думалоқ қизил белги устига "Aрхангельскда белги. Унинг ёнида ҳамма онага қўнғироқ қилади" деб ёзилган. 

Ирина Буйновская бу синов версияси эканлигини ва кейинчалик унинг ўрнини "онангиз сиздан қўнғироқ кутмоқда" деган белги билан алмаштирилишини тушунтирди.

"Aгар бу ғоя кенг тарқалса, бундай белгилар шаҳарнинг турли жойларида пайдо бўлиши мумкин, аммо биринчи белгилар талабалар шаҳарчаси ва соҳил бўйига ўрнатилади", - деб қўшимча қилди матбуот хизмати раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси бу белгини ёқтиришган. Баъзилар, ушбу белгига эътибор қилган ўспиринлар чўнтагидан телефонларини олиб қўнғироқ қилишганини пайқашганлигини айтишди.