АСА ташкилоти Бекзод Нурматовнинг яқинларига таъзия билдирди

АСА ташкилоти Бекзод Нурматовнинг яқинларига таъзия билдирди

АСА (Absolute Championship Akhmat) ташкилоти Безод нурматовнинг яқинларига ўз таъзиясини билдирди. Лига асосчиси Майрбек Хасиев Instagram’да бу ҳақда шундай ёзиб қолдирган:

“Биз энг кўп қўрққан нарса содир бўлди. Унинг қариндошлари билан ҳамдардмиз”.

Ўтган жума куни ташкил этилган жангда 27 ёшли Бекзод Нурматов ҳакамларнинг ҳал қилув қарорига кўра россиялик Беслан Исаевга мағлуб бўлган, жангдан кейин касалхонада комага тушиб, душанбага ўтар кечаси вафот этган эди.

Спортчининг жасади сешанба куни кечқурун ватани Ўзбекистонга қайтарилиб, эртасига дафн этилди.

Бекзод Нурматов 27 ёшда бўлиб, спортчилик фаолияти давомида 13 та жанг ўтказган, улардан 11 тасида ғалаба қозониб, 2 марта мағлубиятга учраган.

302