Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Асака тумани ҳокимлиги юрисконсульти фирибгарлик жинояти устида ушланди
28.04.2022 14:03,  
85

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан Асака туман прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлигининг юрисконсульти Х.Қ. “Қ.Н.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.Н.нинг ишончига кириб, ушбу хўжаликнинг ихтиёрига берилган 20,2 гектар ер майдони бўйича “Н.М.” фермер хўжалиги ўртасидаги Андижон туманлараро маъмурий судида апелляция тартибида кўрилаётган ишни вилоят судида ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Қ.Н.” фермер хўжалигининг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, ўз хизмат хонасида олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан