Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Асака банкдан яна мижозлар норози(ми)?
22.06.2022 15:08,  
265

Фуқаролардан "СберкассаУз" каналига  навбатдаги мурожаат етиб келди.

Ассалому алайкум ҳурматли СберкассаУз канали. Мен Асака банк Қорақалпоғистон Нукус филиалидан 128 млн.сўмлик Жентра автомобилига автокредит олаётгандим, Дастлабки тўлов 38 млн 500 минг.сўм бўлди. 3 йилга 30%, суғурта пули 3 млн 500 минг бўлди деяпти. Бошқа суғурта компаниялари мумкин эмас дейди. Ўзлари 5 та компания билан шартнома қилган эмиш, шу тўғрими? Нега суғурта бунча қиммат? Мақсад ўзларига тегишли компанияга тўлаттиришми? шу саволга жавоб берсангиз.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг 02.07.2018 йилдаги қарорига кўра: Банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.

Шунингдек, Банк қарз олувчи томонидан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

▪️гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

▪️гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

Асака банк барибир бу мурожаатни бир тийинга олмайди. Чунки бундан олдинги мурожаатни ҳам эътиборсиз қолдирган. Шунинг учун Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматидан ёрдам беришларини сўраймиз.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан