Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Asia Alliance Bank» 45 млрд. сўмлик корпоратив облигация чиқарди
29.06.2020 14:10,  
130

2020 йилнинг 24 июнида «Тошкент» Республика фонд биржасида «ASIA ALLIANCE BANK» АТБнинг 45 млрд. сўмлик корпоратив облигациялари жойлаштирилиши якунланди. Бу рўйхатга олинган облигацияларнинг 90% дан ортиғини ташкил этади, деб хабар беради Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ чиқарган корпоратив облигацияларнинг рўйхатдан ўтган ҳажми 50,0 млрд сўмни ташкил этади. Номинал қиймати – 1,0 млн. сўм, муомала муддати – 7 йил (ёки жойлаштирилган кундан бошлаб 2557 кун). Ушбу облигацияларнинг даромадлилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига йилига + 4% ни ташкил этади. Облигациялар бўйича чораклик фоиз тўловлари ҳам кўзда тутилган. Облигациялар «Тошкент» РФБ листингига кириб, очиқ айланиши мумкин.

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ нинг 100% акцияларига Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги эгалик қилади.

Аввалроқ банк япониялик инвесторларга сотиши ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан