Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Асосий ставканинг туширилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
24.03.2023 22:37,  
44

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази асосий ставканинг 1 фоиз бандга туширилиши макроиқтисодий кўрсаткичларга қандай таъсир қилишини таҳлил қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодиётнинг жадаллашиши, аҳоли истеъмоли ошиши, кредит ҳажми ўсиши кутилмоқда.

Марказий банк бошқаруви 2023 йил 16 мартдаги йиғилишда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиздан 14 фоиз даражада белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Охирги марта 14 фоизлик ставка 2018 йил бошида ва 2020 йил охирида амал қилган. Бир ярим йил ўтгач, 2022 йил март ойида Марказий банк ставкани бирданига уч фоиз бандга – 17 фоизга оширди. Ўтган йили регулятор ставкани икки марта 16 фоизга, июль ойи охирида эса 15 фоизга туширди.

Ставканинг пасайиши иқтисодий кўрсаткичларни оширади ва иқтисодиёт ўсишини рағбатлантиради. 

Таҳлил шуни кўрсатдики, асосий ставканинг 1 бандга тушиши натижасида базавий сценарийга нисбатан мамлакат ЯИМ 0,55 фоизга кўпаяди.

Бундан ташқари, номинал фоиз ставкасининг тушиши реал фоиз ставкаларни пасайтиради ва аҳоли истеъмолини рағбатлантиради. Ставка тушиши аҳолига берилаётган кредитлар миқдорини 2,6 фоизга кўпайтиради. Натижада базавий сценарийга нисбатан аҳоли ялпи истеъмоли 0,2 фоизга ортади.

Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, асосий ставканинг 1 фоиз бандга ўзгариши кредит ставкаларини ўртача 0,6 фоиз бандга, депозит ставкаларни 0,35 фоиз бандга ўзгартиради.

Шундай қилиб, асосий ставканинг пасайиши тижорат банклари кредит ставкаларини пасайтириб, хусусий инвестицияларни рағбатлантиради. Ҳисоб-китобларга кўра, кредит ставкаларининг пасайиши ялпи инвестициялар ҳажмини 0,68 фоизга кўпайтиради.

Мутахассисларнинг фикрича, асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайиши иқтисодиёт тармоқлари томонидан берилган кредитлар ҳажмини қишлоқ хўжалигида 3,6 фоизга, қурилишда 2,8 фоизга, саноатда кредитлар ҳажмини 2,7 фоизга, савдода 1,3 фоизга, транспорт ва коммуникацияда 1,1 фоизга кўпайтиради.

Маълумот учун, тадқиқот қисқа муддатда иқтисодий самаралар таъсирини баҳолаш учун халқаро амалиётда кенг тарқалган IS-LM моделидан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан