Aссанж тарафдорлари Лондон суди биноси олдида тўпланишмоқда

Aссанж тарафдорлари Лондон суди биноси олдида тўпланишмоқда

РИА Новости

WikiLeaks асосчиси Жулиан Aссанжнинг тарафдорлари душанба куни эрталаб Лондондаги Вестминстер Магистратура судида тўпланишди, деб РИА Новости хабар бермоқда.

Суд жараёнига  шахсан Aссанжнинг ташриф буюриши кутилмоқда.

Судланувчини қўллаб-қувватлаш учун бир неча ўнлаб одамлар унинг озод қилинишини талаб қилиб келишди.

Декабрь ойида суд WikiLeaks асосчисини экстрадиция қилиш бўйича муҳокамасини, январь ва февраль ойларида техник учрашувларни тайинлаш тартибини белгилади. Маҳкама жараёни февраль ойи охирига режалаштирилган.

2010 йил Швецияда жинсий зўрлашда айбланган Aссанж 2012 йил июнь ойидан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида Скандинавия мамлакатига топширилишидан қўрқиб яширинган эди. 

2019 йил 11 апрель куни эса у AҚШ талабига биноан ҳибсга олинган. Лондон суди уни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Экстрадиция муҳокамаси 2 майда бошланди.

AҚШ расмийлари май ойи охирида Aссанжни янги 17 та эпизодда, жумладан жосуслик тўғрисидаги қонунни бузганликда ва махфий маълумотларни ошкор қилганликда айблаган. Aссанж AҚШга экстрадиция қилинадиган бўлса, у узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.