АТ Халк банки Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланди

АТ Халк банки Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланди

Бош прокуратура томонидан АТ Халк банки Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган. 

Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига ЖК 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.   

Тергов харакатлари олиб борилмоқда.