Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
6.03.2019 20:12,  
14

5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қонуннинг вазифалари — атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва давлат институтлари фаолияти учун ҳуқуқий асосларни яратиш ҳамда миллий қонунчиликка атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этишдан иборат.

Қонун лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланишдаги асосий тамойиллар кўзда тутилган:

  • аҳоли, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда атроф-муҳитни радиацион хавфдан ҳимоя қилиш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятнинг барча бошқа жиҳатлари олдида атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликнинг устувор аҳамият касб этишини таъминлаш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектлари жойлашган ҳудудларда истиқомат қилувчи ва ишловчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолият билан боғлиқ ахборотларнинг ҳаммабоплиги ва бошқалар.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда атом энергетикасидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган давлатлар (Австрия, АҚШ, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Италия, Испания, Канада, Корея, Литва, Россия, Руминия, Словакия Республикаси, Туркия, Украина, Франция, Финляндия, Хитой, Чехия Республикаси, Швеция, Швейцария, Япония, Ҳиндистон) ҳамда Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) халқаро тажрибалари ўрганилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан