Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аудит нима?
5.10.2022 10:51,  
359

Мустақил эксперт томонидан эълон қилинган (тахмин қилинган) маълумотларнинг ҳақиқатлигини текшириш.

Мисол учун, молия ҳисоботи аудити бу – корхона ҳисобот тизимини (бухгалтерлик ва солиқ ҳисоби) текширилаётган ҳисоботнинг реал хўжалик фаолиятига мувофиқлиги ҳақида мустақил хулоса чиқариш мақсадида текшириш.

Бугунги кунда аудит вазифалари компания хўжалик фаолиятини текшириш доирасидан четга чиқади. Масалан, ташқи аудиторлар вазифаларига операцион аудит — компанияга бошқарув масалаларида маслаҳатлар беришга ўхшаш фаолият (маркетинг бўйича ишларни баҳолаш, компания таркиби самарадорлигини баҳолаш ва ҳ.к.), шунингдек, фаолиятга мувофиқлик аудити – компания фаолиятининг юқори турувчи органлар ёки қонунчилик меъёрларига мувофиқлигини текшириш (меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаларини белгилашда минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинганлигини текшириш, тузилган шартномаларнинг юридик талабларга жавоб бериши ва ҳ.к. баҳо бериш) кабилар киради. Бухгалтерлик ҳисоби, ҳисоботлар, солиққа тортиш масалалари бўйича экспертиза, маслаҳатлар, корхона ва тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолияти таҳлилини ҳам аудит билан боғлашади.

Аудитнинг буюртмачилари кўпинча корхона хўжалик фаолияти натижаларидан манфаатдор шахслар, масалан, хўжалик субъектининг мулкдорлари, кредиторлари, сармоядорлари бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан