Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
22.05.2022 19:02,  
8

Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

— йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

— тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;

— фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;

— шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);

— “Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан