Август ойи Токиода 130 ортиқ киши иссиқ уришидан вафот этди

Август ойи Токиода 130 ортиқ киши иссиқ уришидан вафот этди

Август ойи бошидан бери Япония пойтахтидаги аномал иссиқ об-ҳаво оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 кишига этди, деб хабар беради NHK телеканали.

Маълум бўлишича, сўнгги саккиз кун ичида 28 киши вафот этган. Улардан 27 таси уйда топилган. 25 қурбон кондиционердан фойдаланмаган. Ҳалок бўлганларнинг 80% дан ортиғи 70 ёшдан ошган одамлардир.

Умуман олганда, сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда деярли 13 минг киши касалхонага ётқизилган, 30 киши вафот этган.

Август ойининг бошидан бери деярли бутун Японияда ўта иссиқ ҳаво ҳукм сурди. Баъзи вилоятларда ҳаво ҳарорати + 38° C дан ошмоқда.