Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Август таҳлили: Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги ошмоқда
28.09.2022 17:02,  
11

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2022 йил август ойида 1072 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 7,2 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 14 фоизлик ўсиш қайд этилди.

2022 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) ўтган ойга нисбатан 7,2 фоизга ошиб, 1072 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

– хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,6 фоизга;

– фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8 фоизга;

– товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 6,4 фоизга ошган.

Шунингдек, товар белгилари бўйича компонент 1,2 фоизга мўътадил камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил июль) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (67,5 фоиз), Наманган (41,9 фоиз), Фарғона (22,5 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (33,4 фоиз) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 5722,6 мингтани ташкил этди ва 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 652,2 минг транзакцияга (12,9 фоиз) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони

12 та ҳудудда ошган.

2022 йил августда республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳри (18,0 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (10,6 фоиз), Фарғона (10,3 фоиз) ва Бухоро (10,1 фоиз) вилоятларида кузатилган. Шу билан бирга ушбу кўрсаткич Сирдарё (-8,0 фоиз) ва Қашқадарё (-1,4 фоиз) вилоятларида камайган.

ТОВАР-ХОМАШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0644 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,4 фоизга ўсганини англатиб, битимлар сонининг (7,3 фоиз) ошгани ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг (-0,4 фоиз) камайгани билан изоҳланади.

Республика товар-хомашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил август ойида 7357,4 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 8,1 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАР ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил август ойида 1,0077 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошганини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 9,4 фоизга кўтарилган.

2022 йил август ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг август ойига (610 041 бирлик) нисбатан 5386 тага кўпайиб, 615 427 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 21 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 498 214 тадан 503 426 тагача кўпайган (ўсиш 5212 та). Фермер хўжаликлари сони 108 273 тадан 108 426 тагача (ўсиш 153 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3575 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 21 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил август ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9883 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 1,2 фоизга мўътадил даражада камайган. Жорий йилнинг август ойида юридик шахслар томонидан 337 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан