Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Австралия бош вазири Хитойни Австралия товарларига нисбатан савдо санкцияларини бекор қилишга чақирди
25.07.2022 09:51,  
50

Австралия бош вазири Энтони Альбанезе Хитойни икки давлат манфаатларига зид равишда Австралия товарларига киритилган барча савдо чекловларини бекор қилишга чақирди. Ҳукумат раҳбари якшанба куни Sky News Australia телеканалининг тунги эфирида тегишли баёнот билан чиқди.

"Австралия товарларига нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши Хитой манфаатларига ҳам, Австралия манфаатларига ҳам жавоб беради. Биз Хитой билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз ва керак бўлганда Австралия манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттирамиз, аммо Австралия товарларига нисбатан санкцияларни оқлаш учун ҳеч қандай асос йўқ, ва уларнинг барчаси бекор қилиниши керак", деди Энтони Альбанезе.

Австралия ҳукумати 2020 йилда коронавирус пандемиясининг авж олиш сабаблари ва вирус тарқалишида Хитой расмийларининг ролини аниқлаш учун халқаро текширув ўтказишни талаб қилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашди. Пекин бунга жавобан Австралиядан арпа импортига 80% ва винога 107-212% божлар жорий қилди ва Австралиянинг тўртта етакчи ишлаб чиқарувчисидан мол гўшти етказиб беришни тақиқлади. Канберра Пекин устидан ЖСТга шикоят қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан