Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австралия мураббийи Граҳам Арнолд: Ўзбекистон – жуда кучли рақиб
25.01.2020 09:52,  
245

U23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун учрашувида Австралия ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.  Ўйин бугун 17:30 да Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бошланади.

Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида австралияликлар устози Граҳам Арнолд қуйидагича фикр билдирди:

- Йигитлар чорак финал ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финал ўйинидан кейин тикланиб улгуришди. Жамоамиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан яхши ҳолатда, дея оламан. Биз олдиндаги ўйинни интиқиб кутяпмиз. Мусобақанинг ушбу босқичида кучсиз жамоа қолмаган. Ўзбекистон – жуда кучли рақиб.

Биз яна биттагина ўйинни яхши даражада ўтказишимиз керак. Шунинг ўзи ҳам Олимпиада чиқиш учун етарли бўлади.

Биз ўйинга 2 хил услубда тайёрландик. Тўп бизда бўлган ҳолатлар учун ва яна тўпсиз вазиятларда қандай ҳаракатланиш бўйича ҳозирлик кўрдик. Ўзбекистоннинг кучли томонларини ёпиб, кучсиз жиҳатларидан унумли фойдаланишга уринамиз.

Мен шу ёшдаги йигитлар билан ҳам ишлашга розилик бердим. Сабаби уларни миллий терма жамоага тайёрлаб бормоқчиман. Биз – мураббийлар штаби йигитларнинг Олимпиадада ҳам қатнашишини истаяпмиз. Зеро ушбу мусобақа – муҳимлиги жиҳатидан Жаҳон чемпионати даражасида, менимча, - деди мураббий.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан