Кеча, 13 октябрь куни Австралияда электромобиллар раллиси – World Solar Challenge бошланди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.
Мусобақада Япония, Швеция, Польша, Канада ва бошқа мамлакатлардан келган 40 жамоа беллашмоқда. Иштирокчилар Аделаидадан Жанубий Австралиягача бўлган 3 минг километр масофани бир ҳафта ичида босиб ўтишлари керак. Улар кечки 17:00 дан эрталабки 08:00 гача дам олишади.
Электромобиллар оддий йўлларда ҳаракатланмоқда, яъни маҳаллий аҳоли мусобақани бевосита томоша қилиши мумкин.
Мусобақанинг илк кунини Нидерландия жамоаси биринчилик билан якунлади.