Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австралиядаги ўрмон ёнғинлари сабабли бир миллиарддан ортиқ ёввойи ҳайвон қурбон бўлди
9.01.2020 10:59,  
344

Сидней Университети олимларининг ҳисоб-китобларига кўра Австралиядаги ўрмон ёнғинлари сабабли бир миллиарддан ортиқ ёввойи ҳайвон қурбон бўлган.

Профессор Крис Дикманнинг айтишича, Янги Жанубий Уэлс штатининг ўзида бу ёнғинлардан 800 миллиондан ошиқ ҳайвон ўлган. Илгарироқ табиий офат натижасида 400 миллион ҳайвон қирилиб кетгани хабар қилинганди.

“Аммо ўрмон ёнғинлари туфайли бутун мамлакат миқёсида бир миллиард ёввойи ҳайвон йўқотилгани тахмин қилинмоқда”, дейилади Сидней Университети матбуот хизмати маълумотида.

Мавзуга доир: Австралиядаги ёнғинлар натижасида ярим миллиард ёввойи ҳайвон ҳалок бўлди

Дикман олиб борган тадқиқотларга кўра Ёввойи табиат бутунжаҳон фондининг Австралиядаги бўлими ўрмон ёнғинларидан 1,25 миллиард ҳайвон жабрланганини деб баҳолайди. Ёнғин Австралиядаги 8,4 миллион гектар ўрмонни йўқ қилган.

Қайд қилинишича, табиий офатдан Янги Жанубий Уэлснинг марказий ва шимолий қирғоқларида яшовчи минглаб коалалар ва бошқа кўплаб ноёб турдаги ҳайвонлар нобуд бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан