Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австрия «Газпром»дан ўз омборини тўлдиришни талаб қилмоқда
13.05.2022 09:23,  
261

Австрия Газпромни ўз омборини тўлдиришга мажбур қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Лента.ру» манбаси хабар бермоқда.

Австрия ҳукумати қонун тайёрламоқда, унга кўра у Россиянинг «Газпром» компаниясидан  Залцбург яқинидаги ўзининг газ омборини газ билан тўлдиришни талаб қилиши мумкин, агар у талабни бажармаса, омбордан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа компанияга бериши мумкинлиги таъкидлаб ўтди.

Австрия канцлери Карл Нехаммер пайшанба куни Kleine Zeitung газетасига берган интервьюсида унинг ҳукумати «Газпром» нинг Ҳайдач омборини миллийлаштириш ниятида эмаслигини, бироқ бошқа йўллар билан Россия концернини газ заҳираларини қондиришга ёки уларга аралашмаслигини айтиб ўтган эди.

«Савдога киришнинг бошқа усуллари ҳам бор. Яъни, «уни ишлатинг ёки йўқотинг» тамойили. Агар сиз ундан фойдалансангиз, унда ҳамма нарса тартибда, агар бўлмаса, бошқа компаниялар кириш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳаидач Германия учун ҳам, Австриянинг ғарбий давлатлари учун ҳам стратегик аҳамиятга эга», деди Нехаммер.

 Залцбург яқинидаги Хайдачдаги газ омбори Европадаги иккинчи йирик газ омборидир.

Карл Нехаммер, шунингдек, Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш нияти ва Австрия ҳам худди шундай йўл тутиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан