Коронавирус туфайли Австрия Италия билан темирйўл алоқасини тўхтатди

Коронавирус туфайли Австрия Италия билан темирйўл алоқасини тўхтатди

Австрия коронавирус тарқалиши хавфи сабаб Италия билан темирйўл алоқасини тўхтатди. Бу ҳақда "Австрия федерал темирйўллари" компанияси ўз Твиттерида маълум қилди.

Австрия тарафи Альп тоғларидаги Бреннер чегара пункти орқали поездлар ўтишини тақиқлади.

Аввалроқ Австрия билан чегарадаги довонда коронавирусга чалингани гумон қилинган икки йўловчи сабаб Италиядан келаётган поезд тўхтатилган эди.

Мавзуга доир: Венецияда коронавирус сабаб барча мактаблар ёпилди

Коронавирус сабабли Туркия, Арманистон ва Покистон Эрон билан чегараларини ёпди