Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австрияда электрокар сотиб олган фуқароларга 4 минг евро инъом қилинади
2.03.2017 09:13,  
7

Австрияда 1 мартдан “яшил” транспортни оммалаштириш бўйича янги дастур бошланди. ТАСС агентлигининг ёзишича, электрли ёки водород двигателли автомобиль харид қилган фуқаро тўрт минг евро миқдорида субсидия олиши мумкин, деб ёзмоқда Carzone.

Бу акцияга ҳаммаси бўлиб 72 млн доллар ажратилган. Маблағнинг ярми электр зарядлаш станциялари қурилишига сарфланади. Транспорт, инновация ва технологиялар вазирлиги Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан биргаликда дастурни қўллаб-қувватламоқда. Уларга автомобилсозлар ва автодилерлар қўшилган. Дастур 2017 йилнинг охирига қадар давом этади.

Дастур 50 минг еврогача бўлган транспорт воситаларини ўз ичига олади. Гибрид двигателли автомобилларни харид қилганлар 1,5 минг евро, электромопед ва электромотоциклларни харид қилганлар 750 евро миқдорида тақдирланади. Экологик транспорт сотиб олиш мукофотини давлатдан ундириш учун атроф-муҳитни асрашга кўмаклашиш сайтида қайддан ўтиш ва тегишли электрон анкетани тўлдириш лозим.

Жорий йилнинг апрелидан бошлаб Австрия ҳукумати экологик автомобиль эгаларига махсус яшил давлат рақамлари беради.

Ҳозирги вақтда деярли барча йирик автоконцернлар электрли транспорт ишлаб чиқариш бўйича изланмоқда. Уларнинг орасига, ҳаттоки, Bentley каби шоҳона брендларни ҳам қўшса бўлади. Электромобиль ишлаб чиқаришнинг асосий муаммоси шуки, арзон ва сиғими юқори аккумулятор тайёрлаш осон иш эмас. Қолаверса, зарядлаш станциялари тармоғини барпо этиш вақт талаб қилади. Бироқ бу муаммолар йилдан йилга ечимини топаётганини қайд этиш жоиз. Жумладан, сўнгги олти йилда электрокарларнинг батареяси нархи икки баробарга пасайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан