Австрияда июнь ойида йиллик инфляция 1975 йил сентябрь ойидан бери энг юқори бўлиши мумкин - Статистик Австрия федерал статистика идорасининг дастлабки маълумотларига кўра бу 8,7%ни ташкил қилган. Ўтган ойга нисбатан нархларнинг 1,4 фоизга ошиши кутилмоқда.
«Жорий йилда нархларнинг кучли ўсиши июнь ойида янада тезлашди ва 8,7 фоизга етиши мумкин. Буни Статистик Австриянинг дастлабки ҳисоб-китоблари кўрсатмоқда.
Шундай қилиб, инфляция даражаси 1975 йилнинг сентябрь ойидан бери максимал даражага етди. Айни пайтда инфляция деярли барча соҳаларда тезлашди. Сўнгги пайтларда ёқилғи ва иссиқлик мойи нархларининг ошиши билан бир қаторда, биз ресторанлар ва озиқ-овқат чакана савдосида ҳам нархларнинг сезиларли даражада ошганини кўрмоқдамиз», деди Статистик Австрия бош директори Тобиас Томас.
Май ойида Австрияда йиллик инфляция ҳам 1976 йил апрелидан бери энг юқори 7,7% даражасига етган эди.