Австрияда коронавируснинг йирик ўчоғи аниқланди

Австрияда коронавируснинг йирик ўчоғи аниқланди

Австрия ҳукумати Тирол регионида коронавируснинг “Жанубий Африка штамми” йирик ўчоғи аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

 Австрия канцлери Себастян Курцнинг сўзларига кўра, Тиролда ушбу турдаги вирусни юқтириш билан боғлиқ 293та ҳолат қайд этилган. 

 Ҳукумат одамлар мазкур ҳудудни фақатгина коронавирусга топширган тести манфий бўлган ҳолатдагина тарк этиши мумкинлигини билдирди. 

18 декабрда Жанубий Африкада коронавируснинг янги ва ўта юқумли штамми аниқланганди. Кейинроқ AstraZeneca компаниясининг вакцинаси бу вирусга қарши самарасиз эканлиги маълум қилинди.

Курц бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратди.

 “Энг катта муаммо шундаки, биз оладиган вакцинанинг 50 фоизга яқини AstraZeneca компанияси вакцинаси ҳисобланади. Шу сабабли мазкур вирус тарқалишига йўл қўймаслигимиз, энг камида унинг тарқалишини секинлаштиришимиз лозим”, деди у.