Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
3.06.2020 08:41,  
342

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларга қарши жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланди, дея хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Жорий йилнинг 6 май куни айбланувчилар Ж.Б., О.М., Э.Қ., М.Х.,ларга нисбатан сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, фирибгарлик ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддаларида билан айблов тўлдирилиб, шу куни дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.

Жиноят иши бўйича "Avto 60 oy" МЧЖ бош офисдан олинган бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар бўйича 19.344 дан ортиқ шахслардан шартномалар тузганлиги аниқланган ва ушбу шартномалар жиноят ишига қўшилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жами етказилган моддий зарар 47,7 млрд. сўм эканлиги аниқланиб, шундан 36,8 млрд. сўм ундирилган.

"Ҳозирда жиноят ишини айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш чоралари кўрилмоқда", - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан