Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автобус ҳайдовчиларининг ойлигини ошириш бўйича кўрсатма берилди
13.12.2022 17:02,  
93

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишди.

Йўналишларга режага нисбатан 90-100 та автобус кам чиқмоқда. Оқибатда йўловчилар автобусларни 20-30 дақиқагача кутишига тўғри келмоқда. 

Президент бу ҳолатни кескин танқид қилди. Энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди.

Бунинг учун хусусий корхоналар автобуслари ҳам жалб этилади. Уларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия берилади. 

Қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

"Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус зарур. Бу орқали автобусларнинг оралиқ интервалини 7-10 дақиқагача қисқартириш мумкин", — деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан