Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари (унинг) транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:

  • ота-онаси;
  • эри (хотини);
  • болалари;
  • ака-укалари;
  • опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.