Автомат кўтарган Лукашенко ўз халқини «каламушлар» деб ҳақорат қилди (видео)

Автомат кўтарган Лукашенко ўз халқини «каламушлар» деб ҳақорат қилди (видео)

23 август куни Минск аҳолиси Александр Лукашенконинг истеъфосини сўраб, янги норозилик намойишини ўтказди, деб хабар беради Meduza.

Маълумотларга кўра, акцияда 150 мингга яқин одам иштирок этган.

Кечаси намойишчилар уй-уйига тарқалишни бошлаган вақтида Лукашенко матбуот хизмати президент норозилик вақтида нималар билан шуғуллангани тасвирланган видео билан бўлишди: у вертолётга Минск узра парвоз қилиб, акция иштирокчиларини каламушга қиёслаган, қўлида автомат билан ишчи қароргоҳи томон борган (ёнида ҳарбий экипировкадаги кенжа ўғли Николайни ҳам кўриш мумкин), куч тузилмалари ходимларига миннатдорчилик билдирган.