Ўзбекистонда автомобиль бўёқлари ишлаб чиқарувчи Uz-DongJu Paint Co.ни хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.
Давлат компаниянинг 50% улушини сотишни режалаштирмоқда. Қолган 50% Жанубий Кореянинг KION International Incorporation компаниясига тегишли.
Биринчи босқичда давлат улушини сотиб олишдан манфаатдор томонлар 2022 йилнинг 10 ноябрига қадар ариза беришлари мумкин. Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, хусусийлаштирилган корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 7,5 минг тонна автомобиль бўёқлари маҳсулотларини (40 дан ортиқ турдаги) ташкил этади.
Ташкилот шунингдек, пломба моддалари, металлга ишлов бериш маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.