Автомобилда тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкинми?

Автомобилда тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкинми?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига манба ҳавола қилинган ҳолда, автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинлиги ҳақидаги маълумот тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан: ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак; иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.