Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобилида инсон жасади борлигини айтиб, давлат рақам белгисини яширган ҳайдовчи аниқланди
8.01.2021 11:58,  
1932

Жорий йилнинг 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган "Манас-14" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига "Груз-200" ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи автомобилда, айрим сабабларга кўра, инсон жасадини олиб кетаётганлигини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон экани, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида шу ёлғонни ўйлаб топгани маълум бўлган.

Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган "Эпика" русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ҳам худди "Кобальт" ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлагани маълум бўлган.

Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан