Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобиллар учун шартнома бериш яна бир неча кунга тўхтатилди — "UzAuto Motors"
9.01.2023 13:03,  
90

"UzAuto Motors" компанияси "SAP" ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириши ва маҳсулотларни инвентаризация қилиши муносабати билан барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш яна бир неча кунга тўхтатилди.

Компания хабарига кўра, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларининг ўтказилиши сабабли "UzAvtoSavdo" иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Қўшимча қилинишича, 2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан