Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автосаноат, мудофаа ва ядро тиббиёти: Германия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган ҳужжатлар
28.05.2019 14:05,  
19

Ўзбекистон ва Германия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди. 

Ўзаро ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзолаш маросимида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар баённомаси;

-“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси билан “Фольсваген Груп Рус” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан Германия Федератив Республикаси Атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги вазирлиги ўртасида газ чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборот алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисида  битим;

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан “Integra компанияси” ўртасида “Vamed Engineering” компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда  Ядро тиббиёт ва нур терапияси  марказини ташкил этиш тўғрисида битим.

Эслатиб ўтамиз, Франк-Вальтер Штайнмайер кеча 27 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Тошкетга келган эди. 
Кўксаройда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг икки давлат президентларининг тор ва кенг доирадаги учрашувлари бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан