«Автосаргузаштлар» номли ўзбек мултсериали намойиш этилади (видео)

«Автосаргузаштлар» номли ўзбек мултсериали намойиш этилади (видео)

“Болаларни ҳимоя қилиш куни“га бағишлаб “Ўзбеккино“ МА янги “Автосаргузаштлар” номли ўзбек мультсериалини тақдим этади.

Маълум қилинишича, мультфильмнинг бош қаҳрамонлари юртимизда ишлаб чиқарилган Damas, Spark, Matiz, Laccetti, Captiva, Malibu, МAN yuk машинаси, ISUZU автобуси ва бошқалардир. Улар ёш телетомошабинларнинг севимли мультқаҳрамонларига айланиши айтилмоқда.

Мультипликацион сериал 1 июнда Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилади.