Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ, Пекос Олег Андреевич Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Пекос шу вақтга қадар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Шу билан бирга, O.Pekos фаолияти давомида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. M.A.Bonch-Bruyevich номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетида “Ахборот тизимлари ва технологиялари муҳандиси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Пекос Олег Андреевич 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ, Махсудов Жамол Тиллоевич Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

J.Maxsudov шу вақтга қадар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директорининг истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Ж. Махсудов фаолияти давомида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. Тошкент электротехника алоқа институтида “Электр алоқа муҳандиси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Махсудов Жамол Тиллоевич 1972 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган  Эгамбердиев Жамшид Шарифжонович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг инвестициялар ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Олматов Бахромжон Адхамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари лавозимига,Юлдашев Кахрамон Анварджанович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.