Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази: Ўзбекистондаги давлат сайтлари хакерлар ҳужумига учрамаган
26.05.2016 22:48,  
18

Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази мамлакатдаги давлат муассасаларининг сайтлари хакерлар ҳужумига йўлиққани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

"Бугунги кунда Ўзбекистондаги давлат муассасалари сайтлари штат режимида ишлайди ва хакерлик ҳужумига ҳам, бошқача ҳужумга ҳам йўлиқмаган. Марказ мутахассислари кун давомида интернетдаги миллий тармоқни назорат қилиб боришади ва UZ доменидаги сайтларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлайди", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, "Касперский лабараторияси" экспертлари сўнгги бир неча ой давомида Марказий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатларидаги дипломатик ва давлат идораларига Danti номли хакерлик гуруҳи томонидан киберҳужумлар оқимини кузатгани, бу давлатлар орасида Ўзбекистон номи ҳам борлиги ҳақида хабар қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан