Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айланмадан олинадиган солиқ бўйича қонунчиликка қандай ўзгаришлар киритилди?
9.01.2023 12:59,  
112

1. АОС ставкалари солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун 4% миқдоридаги ягона ставкани белгилаган ҳолда бирхиллаштирилмоқда. Бунда қуйидаги ҳудудларда жойлашган корхоналар учун пасайтирилган солиқ ставкалари сақлаб қолинди:

бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1 %,

бошқа аҳоли пунктларида – 2 % (шу жумладан, электрон тижорат),

аҳоли сони 100 минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – 3 %.

2. 2023 йилдан АОС тўловчилар ихтиёрий асосда қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни танлашга ҳақли. Бунда:

жами даромад суммаси 500 млн сўмдан ошмаганда йилига 20 млн сўм қатъий белгиланган миқдордаги солиқни,

жами даромад суммаси 500 млн сўмдан ошганда йилига 30 млн сўм тўлашни танлаш ҳуқуқи берилди.

Қатъий белгиланган суммадаги солиқ тенг улушларда ҳар ойда, календарь ойдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тўланади.

Мазкур солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин хабарнома юбориши зарур. Мазкур норма 2023 йил 1 январдан кучга киришини эътиборга олган ҳолда, қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга 1 марта ўтаётган солиқ тўловчилар солиқ органларига хабарномани 2023 йил 25 январдан кечиктирмай тақдим этишга ҳақли.

Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтишда қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этиш навбатдаги солиқ даври бошидан амалга оширилади.

Солиқ даври мобайнида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтишда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани 12 га бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даври охиригача қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Солиқ даври мобайнида қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчининг жами даромади 500 млн сўмдан ошганда, қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси у ошган ойдан бошлаб жорий солиқ даври охиригача, 500 млн сўмдан ортиқ жами даромадга эга солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисобланади.

Солиқ даври мобайнида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ ушбу солиқларга ўтилган охирги календарь ойни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим.

Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бунда ихтиёрий ёки мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтишда бундай солиқ тўловчиларга ҚҚС билан харид қилинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди.

3. Солиқ даври мобайнида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтказилган ЯТТлар жами даромаднинг кўрсатилган миқдорига етган кундан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан